Меню сайта

Главная

Музыки

Фильмы


СМС

Саундтрек

Онлайн
Поиск по сайту

Реклама
Уч ўғил ва бир қиз қиссаси.
Мўмин чолнинг уч ўғил, ёлғиз қизи бор эди.
Тухфа эди тақдирдан, кампирдан ёдгор эди.
Қиз "эртага эгаси олиб кетар кўчдай" гап.
Юрт кезарди чол бу кун, кенжага келин излаб.

Қариганда тўрт томон зир чопиш қийин экан.
Ўғлинг қайсар бўлса гох, қиз топиш қийин экан. 
Кампир тирик бўлганда, камаярди захмати,
Тили ширин, гапга хўб чечан эди раҳматли.

Тўй бир кунлиқ пул нима, азизмиди жонидан, 
Мўмин озроқ пул олди, эски қадрдонидан.
Бека бўлди товусдай, кенжа ўғил қаллиғи. 
Келин эмас, Худонинг берган олтин балиғи.

Бир кечанинг изохи - ярми қувонч, ярми ғам.
Эх, қанийди, шу кунни кўрганда кампири ҳам. 
Ҳаёт ҳар ўйинига ўзи топар таърифин: 
Оғзи ошга етганда, бурни қонар ғарибнинг.

Тўй ўтди-ю тўшакка ётиб қолди мўмин чол. 
Жуда оғир хасратга ботиб қолди мўмин чол. 
Ажал остона узра турар экан сузилиб, 
Ёлғиз қизи қисматин ўйларди у эзилиб.

Жон дегани омонат Одам Ато ўғлига-
Мўмин ўлди. Тумонат эл йиғилди ҳовлига. 
Мархум қандай зот эди? - Удумда бор бу савол. 
Ҳалол эди, дедилар, ҳалол эди мўмин чол.

Эл чайқалиб елкага тобутни ортган они,
Озроққина қарзини эслатди қадрдони.
Муслимга омонатдан улуғ фарзи адо йўқ, 
Халойиқ лол, бу не ҳол - уч ўғилдан садо йўқ.

Уч пахлавон уч пари- пайкарга қул эдилар,
Отамнинг бундай дўстин танимаймиз,-дедилар.
Қиз-ку "эрта эгаси, олиб кетар кўчдай" гап,
Аммо бу кун даврага отилди у қон йиғлаб.

Айтинг, деди, бас қилсин акаларим арзини. 
Бўй етган кун тўлайман мен отамнинг қарзини.
Раво топса у кимни, бош қўяман кўксига.
Қарз ўрнига қалиним, тегсин отам дўстига....!

Халойиқ лол. Бу не ҳол, бу не савдо, ёронлар, 
Отасидан олдинроқ ўлар бўлди ўғлонлар...! 
Ривоятмас айтганим, ҳикмат бўлмас ёлғонда. 
Бу воқеа рўй берди шу кунда, шу замонда.

Қарздан кечиб кетса ҳам, ота дўсти ҳайратда,
Уч ўғилни қишлоқдан ҳайдадилар, албатта. 
Қиз-чи, дерсиз, қиз хаёт, яшар ота маконда, 
Чунки унга муносиб йигит йўқ бу жаҳонда.....!


Поделиться:

Метки: қиссаси., қиз, ўғил, ва, БИР, уч | Ko'rildi: 1025
Категория
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [1462]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [628]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [93]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [52]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [53]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [59]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [28]
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari [44]
1 Aprel sms hazillar [10]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [60]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [115]
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе [40]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [2]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [9]
SMS FOTO / СМС ФОТО [5]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [100]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [17]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [29]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [21]
SMS SPORT / СМС СПОРТ [2]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [19]
SMS VATAN [38]
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR [81]
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки [14]
Афоризмлар [13]
Стихи о любви [54]
Смс признания [6]
Статистика
Всего на сайте: 2
Гостей: 2
Пользователи: 0

Яндекс.Метрика