Меню сайта

Главная

Музыки

Фильмы


СМС

Саундтрек

Онлайн
Поиск по сайту

Реклама
  REKLAMA UCHUN BO'SH JOY
ТИНЧЛИГИНГГА КЎЗ ТЕГМАСИН ЎЗБЕКИСТОН.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб,
Юрагимга шодликлар хам келди қайтиб.
Қилаверсин тўйлар халқим гумбурлатиб, 
Эй довруғи осмоним-ей, донғи достон,
Tинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон.

Бешигида тинч ухласин чақалоқлар,
Жони эрта узилмасин қизғалдоқлар.
Бомба сасин эшитмасин бу қулоқлар,
Ул ғанимлар қилолмаслар сени яксон,
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон.

Пок Хожилар Аллохимга қилиб сажда
Асли сенга тинчлик сўрар Умра-Хажда
Мен хам Хаққа ёлворурман шеър авжида
Эй ўттиз бир миллион юлдузи бор осмон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Юртлар бордир унда халқ хор эл норози 
Сахардан то оқшомгача ўқ овози
Юракларга вахм солур қишин-ёзин 
Эй ўттиз миллион бахтли сузган уммон
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Oта-махзун, 
Она-маъюс, 
Бола-хомуш 
Кўзларига кўринмайди олтин-кумуш 
Бахт татирми юртда бўлса қонли уруш? 
Ай мехрибонимей, отамдек қадрдон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Гўдак она сийнасидан оқ сут эма 
Улғайгандек, ўсдим нонинг еб, лоф дема 
Эй дунё уммонида мен минган кема 
Уруш бўлиб ош егандан тинч ей ёвғон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Сен ўттиз бир миллион япроғи бор дарахт
Агар синсанг жоним чиқар, бошим карахт
Ушбу халқ пешонасин доим ўпса бахт 
Бу дунёдан ўтар эдим мен беармон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Қиладирмиз дунё бўйлаб истирохат 
Маккадан сўнг энг зўр жойда истиқомат 
Тангрим бизни қилгунгача ахли жаннат 
Бемор бўлган юракка, юрт ишқи дармон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

"Булутлар" йўқ қуёш каби нур соч балқи 
Сахийлигингдан бахраманд ўзбек халқи 
Сени жондан севадирмиз Худо хаққи 
Тангрим сенда туғилмоққа берди имкон
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Гарчи сендан чиқмагандир анбиёлар
Анбиёга эргашган чин авлиёлар 
Кўп етишган бағрингдан, ким не деёлар? 
Банда кўнар Мусхафдадир олий фармон
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Сотқинлар бор сендек юртдан кечдим деган 
Эх қушларга ўхшар улар эсин еган 
Ёз-у кузда яйраб қишда учиб кетган 
Гарчи қилмас хоин зоти кўп пушаймон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Омон бўлсин ёнса агар халқ дардида 
Мўмин султон султонларнинг энг мардида 
Эх бу дунё урушлар деб ўзгардида 
Бағрингдадир ноним бутун бошим омон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Масжидлардан азон куйи янграйверсин 
Буни тинглаб лаъин зоти инграйверсин 
Хар султонга чиндан Умар йўлин берсин 
Орзуларим дард қўлида бермасин жон 
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Қадамларин пойлаб юрган пойлоқчидан 
Халқин мудом гиж-гижгижлаган айғоқчидан 
Пахтасини ташиб кетган қароқчидан 
Йигирма беш йил олдин қутилган карвон
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон

Ёлвораман дуом қабул қилсин маним 
Арш султони хор қилсин тош отса ғаним 
Она юртим, Маккада хам соғинганим
Ушбу шеърни йиғлаб ёзди Абдураҳмон
Тинчлигингга кўз тегмасин Ўзбекистон.


Поделиться:

Метки: | Ko'rildi: 931
Категория
Статистика
Всего на сайте: 13
Гостей: 13
Пользователи: 0

Яндекс.Метрика