«ТАНГРИМ ЎЗИНГ БЎЛГИН МАДАДКОР»
Режалар кўп ниятлар бисёр,
Қордан оппоқ орзуларим бор,
Рўёб бўлсин бўлиб сен тумор,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Машаққатлар тоблаб иродам,
Доим дадил ташлайин қадам,
Истагим шу бўлайин одам,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Гар йиқилсам бошимда таёқ,
Хатоларим ўзимга сабоқ,
Зулмат бошим қоплагани чоқ,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Кўр қилмасин дунё кўзларим,
Адо этай барча фарзларим,
Узай бўйнимдаги қарзларим,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Яқинларим бўлсин саломат,
Шудир менга хузур халоват,
Ишонганим ўзингсан фақат,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Дарс бўларкан хаёт мактаби,
Бир хил ўтмас умир хар дами,
Ёшим ўтиб боргани сари,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Ғийбатчилар ғийбатим қилиб,
Иғво қилса устимдан кулиб,
Ўзинг одил мехрибон бўлиб,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Бевафо кўп алдаса дилдор,
Шайтон сувин ичирма зинхор,
Пешонамга ёзгин бир вафоли ёр,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Иймоним бут виждоним бўлсин,
Армон эмас омадим кулсин,
Ота Онам рохатим кўрсин,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор.
Режалар кўп ниятлар бисёр,
Вақтим сира ўтказмай бекор,
Интилганга дерлар толей ёр,
Тангрим ўзинг бўлгин мададкор!
Поделиться: