Регистрация
Меню сайта
Статистика
  • 0

    Ойлар ўтавер ўтаверар йил,

    Автор: ADMINISTRATORкатегория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАРдата: 26.02.2020
    Ойлар ўтавер ўтаверар йил,
    Азоблар захридан оғрийверар дил,
    Умидлар берсаю, алдаса у гул,
    Эй дўстим жудаям алам қиларкан!

    Дўстингман десаю кўксига урса,
    Севганинг билан пинхона юрса,
    Холингни кўриб кулиииб турса,
    Жудаям, жудаям алам қиларкан!

    Севаман десаю, ёнмаса сендек,
    Аёллик макри дунёга тенгдек,
    Яшасанг индамай соқовдек гунгдек,
    Эй дўстим шуниси алам қиларкан!

    Юрагинг азоблаб тиғ билан тилса,
    Минг ёниб, қизғониб рашкини қилса,
    Ердаю ўзини Ой дея билса,
    Жудаям, жудаям алам қиларкан!

    Кечагина у учун фақат санийди,
    Хаттоки дилингни дили танийди,
    Ҳиёнатни ерлар ютса қанийди,
    Эй дўстим шуниси алам қиларкан!

    Эй Камрон индама гапирма ортиқ,
    Ҳаммага худо бор худо биларкан,
    Қалбингни кимгадир қилгина тортиқ
    Кимгадир ёмонам алам қиларкан!

    Теги: ўтавер, ўтаверар, йил, Ойлар