Меню сайта

Главная

Музыки

Фильмы


СМС

Саундтрек

Онлайн
Поиск по сайту

Реклама
МУСИБАТ
Ёмғир ёғар эди, қуяр эди сел,
Чанг кўча бир зумда айланди лойга.
Лой кечиб борарди мунис бир аёл,
Шошилиб кетарди муҳим бир жойга.

Кўзидан дув -дув тўкиларди ёш,
Қалбидан ёниб чиқар ноласи
Қўлларида эса инграб борарди,
Ёшгина чақалоқ, бетоб боласи.

Чақалоқ бадани ёнарди ўтдай,
Онанинг эса юрак бағри қон.
Учраган одамдан сўрарди ёрдам,
Лекин топилмасди бирор меҳрибон.

Бола ҳар инграб, тўлғонганида,
Она ўз жонидан тўйиб кетарди.
Жигаргўшасининг қийналганига,
Чидолмай ўт бўлиб куйиб кетарди.

Бешавқат ёмғир кучаяр тинмай,
Аёлнинг кўз ёши ёмғирдан баттар,
Ҳар қадам ташлашда тўпиғигача,
Хорғин оёқлари балчиқа ботар.

Ногоҳ лойга сирпанди аёл.
Ўзини тутолмай қолди бечора,
Балчиққа йиқилди елкаси билан,
Шу онда инграшдан тўхтади бола.

Нимчага ўралган бола бағрида,
Аёлнинг ўзи лойда ётарди.
Рўмоли сирпаниб тушди бошидан,
Узун қора сочи лойга ботарди.

Боланинг овози тинганин сезиб,
Оёғини букиб ўтириб олди.
Бошини эгиб бола бурнига,
Нафас олишига бир қулоқ солди.

Ранглари докадай оқариб кетган,
Зўрға нафас олар чақалоқ.
Ёрдам сўраб додлади аёл,
Бунда ҳечким солмасди қулоқ.

Ўрнидан турдию чопди, югурди,
Ёмғир қарши чиқар мунис онага.
Она етиб келди, лекин чақалоқ,
Етиб боролмади касалхонага.

Йиғлади, дод солди, оҳ урди она,
Ўғли қайтмаслигин яхши биларди.
Сўнгра ёшин артиб, боқиб осмонга,
Худога ўксиниб нола қиларди:

 - «Эй Худо, дунёда яратгувчи сен,
Қайтариб олмоқ ҳам қўлингда сенинг.
Кутиб ол, ана ёнингга кетди,
Бағримдан юлинган гўдагим менинг.

Тўйиб ичолмади оқ сутимни хам,
Бунча тез қайтариб олдинг айт нечун?!
Энди менга сабр бер эгам,
Бу дардга чидаб яшашим учун»


Поделиться:

Метки: МУСИБАТ | Ko'rildi: 1128
Категория
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [1462]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [628]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [93]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [52]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [53]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [59]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [28]
14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari [44]
1 Aprel sms hazillar [10]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [60]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [115]
Do'st haqida sherlar / Стихи о дружбе [40]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [2]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [9]
SMS FOTO / СМС ФОТО [5]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [100]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [17]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [29]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [21]
SMS SPORT / СМС СПОРТ [2]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [19]
SMS VATAN [38]
СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR [81]
СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки [14]
Афоризмлар [13]
Стихи о любви [54]
Смс признания [6]
Статистика
Всего на сайте: 1
Гостей: 1
Пользователи: 0

Яндекс.Метрика