Душманнинг кўзига қарасанг шу тоб,
Ўзингни кўрасан қорачиқларда.
Бўғзингни куйдирар аламли хитоб,
Эй, дилга лошини кўмган саркарда.
Ўзингни ишонтир буюклигингга,
Бошини олмагин, кўнглин суғургин.
Маъшум кунларингни тугиб кўнглингга,
Қоп қора дардларга энди тиғ ургин.
Ана сен енг буюк жангчисан энди,
Энг манфур душман-ла келдинг юзма юз.
Оғриқли ғалаба, енганни енгдинг,
Тамом, бас кўзгудан кўзларингни уз.
Поделиться: