0

Ўзбекистонлик 19 ёшли йигит Dota 2 компьютер ўйинидан қарийб 100 минг АҚШ доллари ишлади

Автор: Activeкатегория: Uzb Newsдата: 17-Ноябрь-2016, 19:36

Кундан-кунга киберспорт соҳасига кўпроқ эътибор берилиб, унга катта маблағ сарланмоқда. Бу борада ўзбекистонлик киберспортчилар ҳам ўзини кўрсатишда давом этмоқда, деб ёзади "Championat.asia” нашри. 

Dota 2 бўйича жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири Na'Vi (Natus Vincere) аъзоси Акбар Бўтаев ("SoNNeiko") ҳозирги кунда сайёрамизнинг энг иқтидорли дотачиларидан бири ҳисобланади. Асли Тошкентдан бўлган Акбар киберспортдаги фаолиятини "Cleave Gaming" жамоасида бошлаган. Жамоанинг шубҳали натижаларига қарамасдан, "Empire" Бўтаевни ўз сафига таклиф қилади. 2014 йилда у "Power Rangers", 2015 йилда эса Na'Vi жамоасига ўтади.

Ўша пайтда Na'Vi омадсизликларни бошидан ўтказаётган эди ва Акбар жамоага янги ҳаво олиб киришга ҳаракат қилди. Аммо 2015 йилнинг октябрь ойида Na'Vi жамоаси таркиби янгиланди, лекин ҳамюртимиз ўз жойини сақлаб қолди. Бир қанча вақт 19 ёшли киберспортчимиз жамоа сардори вазифасини ҳам бажариб турди. Акбар Бўтаев турли турнирларда ҳозиргача 95 756 доллар ишлаб топган. Акбар бир неча кун олдин Dota 2 рейтингида дунёнинг тўққизинчи рақамли дотачисига айланди. МДҲ мамлакатлари орасида фақат россиялик киберспортчи ундан бир неча поғона тепада.

Manba: Darakchi.uz

Теги: йигит, минг, Компьютер, қарийб, Ўзбекистонлик, ёшли, dota, 19, 100, ўйинидан

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги