Uz avtosanoat>>ga yangi raxbar tayinlandi

«Ўзавтосаноат»га янги раҳбар тайинландиЎзбекистон

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимига Умиджон Салимов тайинланди. Компаниядаги манба Kun.uz нашрига маълумот беришича, у 24 август куни жамоага янги раҳбар сифатида тайинланган.

Умиджон Салимов бунгача компания раиси ўринбосарларидан бири сифатида фаолият юритиб келаётганди. Энди у бироз аввалроқ компания раҳбарлигидан кетиб, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК раҳбарига айланган Улуғбек Рўзиқулов ўрнида иш бошлади.

Ўнгда биринчи Умиджон Салимов
Умиджон Салимов Зокиржонович 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент давлат техника университетини «Муҳандис-дизайнер» йўналиши бўйича тамомлаган, 2007 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтида аспирантурани тамомлаган, техника фанлари номзоди.

У 1998 йилдан 1999 йилга қадар «Автодайжест» газетасида ижрочи котиб бўлиб ишлаган, 1999 йилдан 2000 йилгача «Ўзавтосаноат» уюшмасига қарашли «Автосанинвестпроэкт» корхонаси етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган.

2000 йилдан 2004 йилгача - «Ўзавтосаноат» уюшмасининг молиявий-иқтисодий экспертиза ва кредит бўйича етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган. 2005-2007 йилларда «Ўзавтосаноат» АКнинг маркетинг бошқаруви, савдо стратегияси ва экспортини ривожлантириш салоҳияти мутахассиси бўлиб ишлаган, 2007-2009 йилларда «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ янги лойиҳа бошқариш бўлими бош менежери, 2009-2011 йилларда «Женерал Моторс Пауэр-Трейн Ўзбекистон» ЁАЖ бош директори ўринбосари, 2011-2013 йилларда «Ўзавтосаноат» АК раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Умиджон Салимов 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим маркази директори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

2017 йил апрелдан бошлаб «Ўзавтосаноат» АЖ Техник сиёсати ва маҳаллийлаштириш бўйича бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Источник: Кун.уз
Просмотров: 68 | Добавил: Admin1996
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться