Туғма юрак нуқсони билан туғилган 1,5 ёшли Умиджонга кўмак керак

KUN.UZ таҳририятига 1,5 ёшга тўлаётган Умиджон Абдуҳакимовнинг оила аъзолари мурожаат қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, Умиджон «Туғма юрак нуқсони. Ўпка артерияси арезияси. Очиқ артериал проток» касаллиги билан туғилган.

Қайд этилишича, жарроҳлик амалиётини Ўзбекистонда ўтказишнинг имкони йўқ. Шу туфайли Умиджонни Россия пойтахти Москва шаҳрига даволаниш учун олиб боришмоқчи.

Маълум бўлишича, даволаниш жараёнига 85 000 000 сўм маблағ талаб этилади. Ҳозиргача 28 млн. сўмга яқин пул йиғилди. Бироқ бу ҳали етарли эмас, боз устига машҳур жарроҳ Лео Бокериянинг бўш вақтини топиш ҳам осон иш эмас.

Ҳурматли ўқувчилар, зарур бўлган маблағни тезроқ йиғишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

Болакай отасининг исми Шарофиддин Жалилов.
Телефон рақами: +998 (94) 295-78-48
Пластик карта рақами: 8600 0417 9829 8890 (PAYME ва Click, Агробанк)

Юридик шахслар учун:

Қашқадарё вилояти Муборак тумани «Ўзсаноатқурилишбанк»
МФО: 00186
ИНН: 200698029
Ташкилот ёки фирма ҳисоб рақамидан Х/Р 23120000900000186202 ҳисоб рақамига 
Нақд пул бўлса - 23118000600000186202

Тўлов мақсади деб - Шарофиддин Жалиловнинг 8600 0329 6654 2896 пластик карта рақамини кўрсатишингиз сўралади.


Источник: Кун.уз
Категория: Uzb News | Просмотров: 42 | Добавил: Active | Теги: Туғма, кўмак, нуқсони, керак, Умиджонга, ТУҒИЛГАН, ёшли, билан, юрак
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться