Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

Туғилганданоқ қарияга айланган қиз, 21 йилдан кейин ҳаммани ҳайратга солди!

Автор: Activeкатегория: Dunyo newsдата: 19-Ноябрь-2016, 15:53

Ортидан гўзал қизни эслатувчи қизнинг бошқалардан фарқи йўқдек кўринади, аммо у ўгириладиган бўлса, одамлар даҳшатга тушади, дебхабар беради "Мarketium.ru” нашри.

Ҳаммаси бундан йигирма бир йил илгари бошланганди. Ирина Неженцева янги туғилган қизи Катянинг юзидаги ажинларга эътибор берди. Чақалоқнинг юзи кунлар эмас, балки соатлар сайин қариб борарди. Врачлар Катянинг жуда кам учрайдиган ирсий нуқсон – прогерия касаллигига чалинганини аниқлашди ва у бор-йўғи бир йил умр кўради дейишди. Иринанинг турмуш ўртоғи бу хабарни эшитиб, уларни ташлаб кетди. Кетиш олдидан Иринага "Мен боланинг юзига қарашга ўзимда куч тополмаяпман”, деди холос. 

Аммо Ирина ягона фарзанди бўлмиш Катяга унинг умри қанчалик қисқа бўлмасин, бахтли болаликни ҳадя этишга қарор қилди.

Врачларнинг башоратига қарамай, Катя барча соғлом болалар каби вояга етди. Катта бўлганда эса тенгдошларининг таъна-дашномларини, ҳақорат, мазахларини эшитишга мажбур бўлди. У мактабда борганда бошқа болалардан тубдан фарқ қилишини, уларга ўхшамаслигини сезди ва "Агар мени ташқи қиёфам билан одамлар кўнглини забт этолмасам, унда билимим, меҳр-муҳаббатим билан забт этишим лозим. Ахир инсоннинг қалби гўзал бўлиши керак...”, деган фикрга келди. 

Катя мактабда аъло баҳоларга ўқиди, энди унинг намунали хулқи хунуклигини ҳам билдирмасди. Агар бирорта одам уни камситмоқчи бўлса, уларга қарши жавоб беришни ўрганди. "Мен ўз танамни севишни ўргандим. Тасаввур қилинг дунё бўйича, бор-йўғи 20 нафар одамгина менинг касаллигимга чалинган. Демак, мен бошқаларга ўхшамайман!”, деди у. Катянинг оптимистлиги ва қувноқ кайфияти бошқа одамларга таъсир қилмай қолмади. У ўзига ишонган қиз бўлиб улғайди ва бахтли бўлишни мақсад қилди.

У бўлажак турмуш ўртоғи билан тасодифан телефон орқали, битта рақамни нотўғри териб, Катя билан танишиб қолди. Бу танишув тўй билан якунланди. Ҳозирда уларнинг соғлом ўғил фарзанди бор.

"Мен дунёдаги энг бахтли аёлман! – дейди Катя, – фақатгина ўзимга бўлган ишончгина мени ҳаётий синовларни енгишимда катта ёрдам берди. Сабрим эвазига тақдир менга ажойиб турмуш ўртоқ ва соғлом ўғилни ҳадя этди. Бундан ортиқ бахт бўлиши мумкинми?”

Бу қизнинг ҳаёт йўлига назар ташлаб, энг даҳшатли ташхис ҳам инсондан бахтли бўлиш ҳуқуқини олиб қўёлмаслигига тан берасан, киши...

Manba: Darakchi.uz

Теги: қиз, Туғилганданоқ, 21, ҳаммани, солди!, кейин, ҳайратга, қарияга, ЙИЛДАН, айланган

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги