Шавкат Мирзиёев Қарори билан академикларга ойлик гонорар белгиланди

Президент ФАнинг ҳақиқий аъзоларини рағбатлантириш ва уларни илмий-таълимий ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

1 январдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари (1,5 миллион сўмга яқин) миқдорида даромад солиғига тортилмайдиган гонорар олади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрдаги қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради “Газета.уз”.

Ҳужжатга мувофиқ, шу кундан бошлаб ФА ҳақиқий аъзолари президиум ва тегишли илмий мутахассисликлар бўйича академиянинг ҳақиқий аъзолари тавсиясига асосан республика Президенти томонидан тасдиқланади.

Қарорда тегишли вазирлик ва маҳкамаларга бир ой муддатда ФА ҳақиқий аъзоларини илмий-таълимий ва ишлаб чиқариш жараёнига фаол жалб этиш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда юқори тоифали мутахассисларни тайёрлашда улар ролини кучайтириш механизмларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

ФА ҳақиқий аъзоларининг илмий-таълимий муассасалар ва мамлакат саноат корхоналарида сермаҳсул фаолият олиб бориши учун зарур шароитларни яратиш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.

Академикларни рағбатлантириш чоралари сифатида уларнинг ҳар ойда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари санаторий-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, Ялта ва Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторияларида бепул даволаниши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь куни Президенти илм-фан вакиллари билан учрашувдаолимларни қўллаб-қувватлаш — давлатнинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлаб ўтган эди.


Источник: Даракчи.уз
Категория: Uzb News | Просмотров: 383 | Добавил: Active | Теги: академикларга, Қарори, Шавкат, белгиланди, ойлик, билан, Мирзиёев, гонорар
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться