Путин президентлик сайловларида иштирок этиш учун «розилигини» қачон эълон қилиши айтилди

Владимир Путин номзодини Россия президентлиги учун илгари суриш икки босқичда бўлиб ўтади: биринчисида у ошкора, фуқаролар билан суҳбат давомида янги муддатга боришга рози бўлади. Иккинчисида эса давлат раҳбари «жуда қисқа муддат ичида» мустақил номзод сифатида имзоларни юридик жиҳатдан йиға бошлайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» президент маъмуриятига яқин бўлган икки манбага асосан хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, биринчи босқични 2017 йилнинг ноябрида бошлаш режалаштирилган. Режага кўра, президент ўз номзодлиги илгари сурилишига «Жонли эфир»ни эслатувчи» шаклда «принципиал тарзда рози бўлади». Путин фуқаролар билан мулоқот қилади, улар илгари суриш ҳақидаги илтимос билан телеэфир вақтида чиқиш қилишади. «Ъ» манбасининг аниқлик киритишича, Кремлдагилар масалани декабрга қадар ҳал қилиш ниятида, сабаби акс ҳолда «бу сохта нарса каби қабул қилинади».

Путин кузда бирданига бир неча ички сиёсий тадбирда иштирок этиши лозим. 

Иккинчи босқичда эса Путинни юридик жиҳатдан илгари суриш рўй беради. Кремлдагиларнинг тахминича, давлат раҳбари мустақил номзод бўлади ҳамда уни қўллаб-қувватлаш учун имзоларни жуда кеч муддат ичида йиғишни бошлайдилар, бу расмий сайлов кампанияси «максимал қисқа» бўлишини таъминлайди. «Коммерсантъ» маълумо тларига кўра, имзоларни йиғиш учун «Ягона Россия» партияси фаоллари жалб этилиши мумкин, бироқ фаоллар штаб аъзолари сифатида ишлайдилар.


Источник: Кун.уз
Категория: Dunyo news | Просмотров: 66 | Добавил: Active | Теги: президентлик, Путин, «розилигини», иштирок, учун, эълон, қилиши, этиш, сайловларида, қачон
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться