Қошларингиз яхши ўсишдан тўхтаб, нозиклашиб қолган бўлса...

  • Икки ой давомида ҳар куни кечки пайт бодом ёғини илитиб, 15 дақиқага суртинг.
  • Юзингизни совун билан ювганингизда қуруқлашиб қолаётганини ҳис қилишингиз мумкин. Баргизуб, иттиканак (череда), ялпиз, мойчечакнинг ҳар биридан ярим чой қошиқдан олиб, 1 стакан қайнаган сувда дамланг. 10-20 дақиқа тиндириб, сувини сузиб олинг ва 1 чой қошиқ крахмал қўшинг. Бу дамлама билан эрталаб ва кечқурун юзингизни ювинг. У совун вазифасини ўтайди, терингизни қуруқлаштириб юбормайди.
  • 2 чой қошиқ асалга 1 чой қошиқ манний крупаси қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзингизга ва, айниқса, қора нуқталар бор жойларига яхшилаб уқаловчи ҳаракатлар билан суртинг. У терини тозалаб, қора нуқталарни йўқотишга ёрдам беради.
  • 2 ош қошиқ асални 3 ош қошиқ қаймоқ, 3 томчи ретинол (витамин А)ни ярим стакан манний крупаси билан аралаштиринг. Душга кирганингизда аввал терингизни намлаб, кейин бу ниқобни суртишингиз мумкин. Айниқса, тананинг целлюлитли қисмларини яхшилаб ишқалаш лозим.

Источник: Даракчи.уз
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 323 | Добавил: Active | Теги: яхши, бўлса..., ўсишдан, қолган, Қошларингиз, нозиклашиб, тўхтаб
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться