Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

Лутфулла Саъдуллаев қизининг аччиқ тақдирига чидолмай инфарктни бошдан кечирди

Автор: Activeкатегория: Shou-Biznesдата: 16-Ноябрь-2016, 15:42

Бу ҳақда актриса Муқаддас Саъдуллаева ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Маълум бўлишича, актриса Муқаддас Саъдуллаева илк бор ота-онаси билан бир фильмда суратга тушган. Озод Шамснинг "Бебаҳогинам” деб номланган ўткир сюжетли фильм уларга ана шундай имкониятни яратиб берди.

Актрисанинг маълум қилишича, ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари тугагач Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев қизининг фильмда гавдалантирган аччиқ тақдиридан куюниб, касалхонага тушиб қолган ва шифокорлар томонидан унга Инфаркт ташҳиси қўйилган.

Муқаддас Саъдуллаева бу ҳақда шундай дейди:

"Бебаҳогинам” фильмида илк бора оилавий ота-онам билан биргаликда роль ижро этдик. Бундай таклифни анчадан бери орзу қилиб кутардим, лекин ҳали ҳеч бир режиссёр бизни оилавий биргаликда фильмга туширишни ҳаёлига ҳам келтирмаган ва бундай таклифни ҳеч Ким билдирмаган эди, ва нихоят бу таклиф истедодли режиссёр Озод Шамс томонидан билдирилди. Бу таклифдан бошим осмонга етди! Фильмда ота-онам ҳам ўз ролларида. Тўғрисини айтсам, оилавий фильмда роль ижро этиш, бегона актёрлар билан ишлашга нисбаттан анча қийин бўлар экан. Сабаби шундаки, ҳар бир хиссиёт ичдан ўтар экан, ота-онам билан бўлган эпизодларда, ҳар бир воқеа худди реал ҳаётда бўлаётгандек туюлди. Шу фильмдаги қахрамоним Жаҳонага айланиб қолишимга сал қолди. Ҳаттоки қаҳрамонимни аччиқ тақдири, қисмати туфайли, отам съёмка жараёнида менга чиндан куйиниб, қаттиқ сиқилиб, съёмка жараёни тугагандан сўнг 1 ҳафта ўтар-ўтмас, тез ёрдам билан шифохонанинг реанимация бўлимига тушиб қолдилар ва уларга шифокорлар томонидан Инфаркт ташҳиси қўйилди. Сал кам 1 ой даволаниб юрак-қон томирларига стенд қўйдириб, энди бағримизга қайтдилар. Жонимизми фидо қилиб ишлаган фильмимиз сизларни ҳам юрагингиздан оз бўлса-да жой эгаллайди деган умиддамиз. Сизларга ҳам бизнинг оилавий ижод намунамиз, фильмга шўнғиб воқеаларга ишониб томоша қилишингизга ёрдам беради деган умиддамиз.”

Муқаддас Саъдуллаева билан боғланганимизда, у айни дамда отасининг аҳволи анча яхшиланганини ҳавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди.

Биз ҳам таҳририятимиз номидан устоз санъаткорга шифо тилаб қоламиз!

Фильм сценарий муаллифлари Феруза Фаттоҳова ҳамда Саида Ваҳобова. Бош ролларни актёрлар Саида Раметова, Лутфулла ҳамда Гулчеҳра Саъдуллаевалар, Шавкат Комиловлар ижро этишган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари 1 ой аввал якунланди. Фильм премьера санаси ҳақида хабар берамиз, бизни кузатиб боринг!

Manba: Darakchi.uz

Теги: бошдан, инфарктни, чидолмай, Лутфулла, аччиқ, кечирди, тақдирига, Саъдуллаев, қизининг

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги