Хорижликлар Ўзбекистонда меҳмонхона хизматлари учун тўловларни фақат сўмда тўлайди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон меҳмонхоналарига 5 сентябрдан бошлаб чет эллик сайёҳларга кўрсатиладиган ўз хизматлари учун тўловларни фақат сўмда қабул қилишларини эслатди. Халқаро пластик карталар орқали тўловни қабул қилиш истисно бўлади.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга меҳмонхона ва бошқа турдаги турар жойларга жойлаштириш учун тўлов, жумладан туристик объектлар орқали ҳам, миллий валютада амалга оширилади. Бунда халқаро пластик карталардан (VISA, Master Card) фойдаланган ҳолатлар истиснодир. Шу билан бирга, меҳмонхоналарда меҳмонхона учун ишлатиладиган электрон табло-калькуляторлардан фақат халқаро пластик карталар орқали тўлов қилмоқчи бўлган хорижий фуқароларга сўмнинг ўша пайтдаги айирбошлаш курсидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш учун маълумот олиш мақсадида фойдаланиш мумкин. 

Туризмни ривожлантириш қўмитаси туристик фаолиятнинг барча субъектларига республика фуқаролари учун товарлар ва хизматлар учун нархлар ҳамда тарифларни асоссиз оширмаслик ва жорий нархни миллий валютада сақлаб туришни тавсия қилди. Агар у долларнинг сўмга нисбатан курси бўйича белгиланган бўлса, тегишли Фармонни имзолаш вақтида амалда бўлган сўмнинг долларга нисбатан курсига кўра ҳисоблаб чиқилган миқдордан ошиб кетмаслиги керак (4210,35 сўм)


Источник: Кун.уз
Категория: Uzb News | Просмотров: 62 | Добавил: Active | Теги: меҳмонхона, тўловларни, Ўзбекистонда, учун, фақат, сўмда, Хорижликлар, хизматлари, тўлайди
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться