Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

Хитойда дунёдаги энг узун эскалатор ишга туширилди

Автор: Activeкатегория: Dunyo newsдата: 18-Октябрь-2016, 14:15

Хитойнинг марказий қисмидаги Хубэй провинциясида дунёдаги энг катта эскалатор ишга тушди. Иншоот узунлиги 688 метрни ташкил қилади, саёҳат 18 дақиқа давом этади. Daily Mail нашри шу ҳақда маълумот берди. 

Эскалатор Эньши шаҳри яқинидаги дара ёнбағрида жойлашган. У соатига 7,3 минг нафар кишига хизмат кўрсата олади. Саёҳат учун 20 юань (тахминан 3 доллар) тўлаш керак бўлади. 

Ушбу эскалатор 1 октябрь - ХХР ташкил топган кунда очилган. Аттракцион сайёҳлар орасида жуда машҳур. Эскалатор ишга тушганидан сўнг илк 7 кун ичида 70 минг кишига хизмат кўрсатган. 


Manba: Kun.uz

Теги: Хитойда дунёдаги энг узун эскалатор

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги