Jaxon chempionati.

Жаҳон чемпионати. Бугун ўзбекистонлик 5 нафар боксчи рингга чиқадиСпорт

Бугун, 27 август куни Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс дунёсининг 2017 йилги энг нуфузли мусобақасида учинчи кун жанглари бўлиб ўтади. Бугунги жангларда Ўзбекистон терма жамоасининг яна 5 нафар вакили рингга чиқади. Барча баҳслар UzReport телеканали томонидан трансляция қилинади.

-56 кг: Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Қайрат Ералиев (Қозоғистон) (соат 18:25дан сўнг)

-64 кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия) (соат 18:50 дан сўнг)

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина) (соат 20:30дан сўнг)

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика) (соат 22:10дан сўнг)

-75 кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон) (соат 23:30 дан сўнг).

Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунларида икки ўзбекистонлик биринчи жангларини ўтказди. Дастлаб 25 август куни -91 килограмм вазн тоифасидаги Санжар Турсунов никарагуалик Жеффри Гонсалесга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. У иштирокини 1-босқичдан бошлаганди.

26 август куни эса -52 вазн тоифасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган ҳолда Германияга келган Жасурбек Латипов Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Риверани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Источник: Кун.уз
Просмотров: 104 | Добавил: Admin1996
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться