Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

Ҳинд океанида сирли мавжудот видеога олинди

Автор: Activeкатегория: Dunyo newsдата: 18-Ноябрь-2016, 13:25

Индонезиянинг Бали оролида дам олган ғаввос орол қирғоғида ғалати ва сирли мавжудотни учратди, дебхабар берди "Nonbox.ru” нашри.  

Тушунарсиз, яшил мавжудотнинг ўн учта оёғи ва шаффоф боши ғаввосни ўйга толдирди. Сирли жонзотнинг боши ҳаво шарига ўхшар, у бошини шишириб, уч мартагача унинг ҳажмини ўзгартира оларди. Ғаввоснинг ёнида сув остини суратга олишга мўлжалланган камераси бўлганлиги учун сирли мавжудотни видеога олди ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Бу видео бир неча лаҳзаларда кўпчилик сайтларда намойиш қилинди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг баъзилари уни фанга номаълум жонзот, деб ҳисоблаган бўлса, бошқалар уни табиатнинг хатоси бўлган мутант, деб изоҳ беришди. Учинчи тоифадаги фойдаланувчилар уни "ўзга сайёралик” мавжудот, деб аташди. 

Видеоролик билан танишган денгиз биологлари бу мавжудот Tethydidae лар оиласига мансуб, яланғоч жабрали мелибе моллюскаси эканлигини маълум қилди. Уни "чангюткич молюска” деган ном билан ҳам аташади. Бундай турдаги молюска айнан ғаввос дам олаётган жойдаги денгиз қирғоқларида учрайди. У йиртқич молюска бўлиб, ғалати калласи, катта оғзи орқали чангюткич каби денгиз қаъридаги медузаларни, қисқичбақаларни сўриб, озиқланади. Бу молюска инсонга зарар етказмайди. У жуда камёб бўлгани туфайли тажрибали ғаввосни ҳам ҳайратга солган. 

Олимлар эса, бу дунёда ҳеч қандай мўъжиза шунчаки юз бермаслигини, ҳамма нарсанинг далил-исботи борлигини тушунтиришга, агар далил-исбот бўлмаса, албатта уни топишга ҳаракат қилишларини билдирди.

Manba: Darakchi.uz

Теги: Ҳинд, олинди, видеога, океанида, мавжудот, сирли

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги