Фото: Трамп ва ўт ўрувчи бола

11 ёшли Фрэнк Гиаччо Оқ уйда маълум вақт ўт ўрувчилик қилди. У АҚШ президенти Дональд Трампга хат ёзиб, унда қўшниларининг газонларини ўриб беришини айтган ва Оқ уй ўтлоғини бепул ўриб беришни таклиф қилган.

15 сентябрда болакай Оқ уйга таклиф қилинди. Бола у ерда бир соатга яқин ўт ўрувчи машинада ўт ўрди. Лаҳзалардан бирида унинг ёнига Трамп келиб, болакайни қилган иши учун мақтаган ва унга "АҚШ келажаги” эканлигини айтган. Таъкидлаш жоизки, бола қулоғидаги тиқинлар сабабли Трампни дарҳол пайқамаган ва ишлашда давом этган.

Фото Getty

Трамп твиттерда бола анча иш қилганини таъкидлаб ўтган. Трамп маъмурияти матбуот хизматида бола унга берилган шундай имконият учун Трампга миннатдорлик билдиргани қўшимча қилинган.

Болакай ўтлоқни ўриб бергач, Трамп Фрэнкни ва унинг отасини ўз хонасига таклиф қилган.


Источник: Кун.уз
Категория: Dunyo news | Просмотров: 208 | Добавил: Active | Теги: Трамп, Фото:, бола, ўрувчи, ва, ўт
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться