Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

Дунё тарихида муҳим ўрин тутган раҳбарларнинг болалиги ўтган уйлар (Фото)

Автор: Activeкатегория: Dunyo newsдата: 18-Ноябрь-2016, 13:19

Ҳозир бу инсонларни бутун дунё танийди, ҳамма ҳурмат қилади, қулоқ солади, уларнинг ҳукмронлигидан чўчиб туришади, деб хабар беради "Оnedio.ru” нашри.

Буюк етакчи раҳбарларнинг илк қадамлари қаердан бошланган? Уларнинг болалиги ўтган уйларга назар ташласак, кичкина квартиралардан тортиб, улкан уйларгача кўзимиз тушади.

1. Владимир Путин
Россиянинг ҳозирги президенти Владимир Путин Санкт-Петербургдаги уч хонали коммунал квартирада улғайган. Бу ерда уларнинг оиласидан ташқари яна икки оила истиқомат қилган.

2. Барак Обама
Барак Обама эса Гавайянинг Гонолулусидаги унча катта бўлмаган бунгалолардан бирида бувиси ва бувасининг қўлида вояга етган.

3. Дэвид Кэмерон
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири бой оиладан чиққан бўлиб, Англиянинг Писемор қишлоғидаги поместьеларидан бирида ўсган.

4. Ангела Меркель
Германия федерал канцлери вояга етган Гамбургдаги уй унинг ҳозирги Берлиндаги қароргоҳидан жуда ҳам катта фарқ қилмайди.

5. Маргарет Тэтчер
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Англиянинг Грантэме шаҳридаги кўкатфуруш отаси дўконининг иккинчи қаватида кичкина квартирада яшаган.

6. Адольф Гитлер
Нацистлар Германиясининг собиқ етакчиси Австриянинг Лендинг шаҳрида жойлашган ихчамгина уйда улғайган.

7. Жастин Трюдо
У ҳозир ҳам болалиги ўтган уйда яшайди. Бу уй Оттавада жойлашган бўлиб, қурилганига 148 йил бўлган, Канаданинг ўн бешинчи бош вазири бўлган отасининг қароргоҳида яшайди. У отасининг ишини давом эттирмоқда.

8. Билл Гейтс
Microsoft  нинг ҳаммуассиси бўлган  Бил Гейтснинг болалиги АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги кўллардан бирининг ёнида жойлашган  хилват уйда ўтган.

9. Стив Джобс
Стив Жобс АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Альтос шаҳрида вояга етган. У илк Apple компьютерини яратган уй тарихий маконга айланди.

Manba: Darakchi.uz

Теги: тарихида, болалиги, ДУНЁ, ўтган, муҳим, (Фото), уйлар, тутган, ўрин, раҳбарларнинг

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги