Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

Бронxиал астма билан хасталанганлар учун кичик «шпаргалка»

Автор: Activeкатегория: Foydali maslahatlarдата: 18-Ноябрь-2016, 13:26

1.     Мумкин бўлган маҳсулотлар:

  • маннийдан бошқа барча турдаги ёрмалар;
  • сут ва қатиқ маҳсулотлари: кефир, пишлоқнинг ўткир бўлмаган турлари ва мева консервантлари қўшилмаган табиий йогурт;
  • мол, курка ва от гўшти;
  • сабзавотлардан: карам, қовоқча (кабачки), патиссон, қовоқ, кўкатлар, яшил нўxот, ловия;
  • мева: яшил ва сариқ олмалар, нок, олxўри;
  • юқорида кўрсатилган мева шарбатларига 1\3 нисбатда қайнаган сув қўшиб ичишингиз мумкин ва хушбўйлантирувчиларсиз чой;
  • сариёғ, зайтун, кунгабоқар ва ўсимлик ёғлари;
  • иккинчи даражали ундан тайёрланган, шунингдек гуруч ва маккажўxори унидан пиширилган нон.

2.     Қуйидаги маҳсулотларни ҳар бир бемор ўз аҳволидан келиб чиққан ҳолда, шифокор билан маслаҳатлашиб чеклайди:

  • манний ёрмаси, макарон маҳсулотлари;
  • сут ва сметана (фақат таом таркибида), творог ва мева консервантлари қўшилган йогурт;
  • товуқ гўшти;
  • сабзи, лавлаги, пиёз, саримсоқ пиёз, бодринг, бақлажон;
  • олча, банан, наъматак, қорағат;
  • сариёғ;
  • олий навли ундан тайёрланган нонлар.

3.     Бутунлай ТАҚИҚЛАНАДИ:

  • аччиқ, шўр ва қовурилган таомлар;
  • зираворлар, дудланган маҳсулотлар;
  • колбаса, сосиска;
  • жигар;
  • балиқ, балиқ икраси, денгиз таомлари;
  • туxум;
  • юмшоқ ва ўткир пишлоқ;
  • музқаймоқ, майонез, кетчуп;
  • редиска, исмалоқ, помидор, булғор қалампири, тузланган бодринг;
  • қовун, тарвуз, қўзиқорин ва ёнғоқлар;
  • цитрус мевалари, қулупнай, маймунжон, узум, ўрик, шафтоли, анор, киви, ананас;
  • маргарин ва ҳайвон ёғлари;
  • газли, мевали шарбатлар;
  • қаҳва, какао, кисель, квас;
  • асал, шоколад, зефир, сақич, торт, кекслар ва янги пиширилган, суви қочмаган пишириқлар.
Manba: Darakchi.uz

Теги: хасталанганлар, кичик, учун, астма, билан, Бронxиал, «шпаргалка»

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги