Бизни кутаётган учрашувлар: ТОП-10

Бугун Европа чемпионатларида навбатдаги турлар старт олади. «Трибуна» ўқувчиларни Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция чемпионатларидаги асосий тўқнашувлар билан таништиради.

КРИСТАЛ ПЭЛАС – САУТҲЭМПТОН

Англияда дастлабки истеъфо рўй берди. «Бургутлар» бошқарувида Франк Де Бур ўрнини Рой Ҳожсон эгаллади. Албатта, янги мураббий бошчилигида жамоанинг қайси томонга ўзгарганини кузатиш қийин. Хўш, «Кристал Пэлас» мавсумдаги илк голини ниҳоят урадими? Асосий савол мана шу бўлиб турибди.

Рақиб эса, анойи эмас. Айниқса, кучли ҳимоя чизиғига эга. Лекин айниқса, гол уриш бўйича бу жамоанинг ҳам муаммолари бор. «Саутҳэмптон» АПЛдаги сўнгги 15 учрашувдан 10тасида рақиб дарвозасига гол ура олмаган. Худди 0:0 билан тугайдиган ўйинга ўхшайди, лекин албатта, томоша қилинг.



ХЕТАФЕ – БАРСЕЛОНА

«Барселона» мухлислари юртимизда жуда кўп ва бу ўйинни алоҳида реклама қилиш шарт эмас. Аммо Барселонада янги учлик шаклланиб бораётгани, Ракитичнинг ажойиб формаси, Мессининг тинмай гол ура бошлагани бошқа мухлисларни ҳам экранга жалб қилса ажаб эмас.

«Ҳетафе» 2013 йилдан буён ўз майдонида «Барселона» дарвозасини ишғол қила олмаяпти. Илк 3 турда 9-0 тўплар нисбати билан 9 очко тўплаб, энг яхши стартига эришган каталонияликлар серияни давом эттира оладиларми?

Источник: Кун.уз
Просмотров: 28 | Добавил: Admin1996 | Теги: Бизни кутаётган учрашувлар: ТОП-10
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться