Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

“АНДИЖОН” ФУТБОЛ КЛУБИ БОШ МУРАББИЙИ ОРИФ МАМАТКАЗИН ИСТЕЪФОГА ЧИҚДИ

Автор: Activeкатегория: Sport newsдата: 18-Октябрь-2016, 13:37

Олий лиганинг 25-турида сафарда «Шўртан»дан учралган мағлубиятдан сўнг 17 октябрь, душанба куни «Андижон» ФК офисида клубнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ундан жамоа вице-президенти, бош директори Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович сўз олиб, охирги пайтларда «Андижон»нинг қайд этаётган натижаси қониқарсиз бўлаётгани ва жамоани кучлилар сафида олиб қолиш учун янада жиддий ишлаш кераклигини аълоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек йиғилиш чоғида бунгача жамоа натижаларига жавобгар бўлиб келган бош мураббий – Ориф Маматказиннинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли  истеъфога чиққани айтиб ўтилди. Шу боис мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Эндиликда жамоа натижаларига клуб вице-президенти, жамоа бош директори М.Ж.Абдисоломов жавоб беради ва қолган учрашувларда жамоани унинг ўзи майдонга олиб тушади. Абдисоломовга Элдор Сакаев билан бирга маҳаллий мураббийлар Виталий Легай, Расул Раҳмонов ва Қобилжон Олимжонов яқиндан ёрдам берадиган бўлди.

Бунгача дарвозабонлар билан ишлаган мураббий Сервер Эсетов ҳам истеъфога чиқди.

Душанба куни футболчилар тушликдан сўнг жамоа қароргоҳида йиғилди ва «Металлург»га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Шуни аълоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кечаги машғулотда Маъруфжон Абдисоломовнинг шахсан ўзи бевосита иштирок этди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича футболчилар билан Расул Раҳмонов ишлаган бўлса, дарвозабонларни Қобилжон Олимжонов шуғуллантирди. Виталий Легай эса тактик-техник машғулотларни олиб борди.

Manba: Darakchi.uz

Теги: “АНДИЖОН” ФУТБОЛ КЛУБИ БОШ МУРАББИЙ

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги