Главная » Қайта ҳаж қилишга чеклов киритилди - 9 Января 2018 - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Uzbekona.uz portali yanada ommalashishi uchun qanday yo'l tutgan ma'qul?
Всего ответов: 31
Статистика

Всего на сайте: 28
Гостей: 28
Пользователи: 0

02:16
Қайта ҳаж қилишга чеклов киритилди
Эндиликда ҳажга аввал ушбу ибодатни адо этмаганлар бора олади. Вазирлар Маҳкамасининг 28 декабрдаги қарори билан Ҳаж ва умра ибодатларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари тўғрисидаги Низомга тегишли ўзгартишлар киритилди.

Эндиликда ҳажга боришни истаганлар аввал ушбу ибодатни адо этмаган бўлиши керак (аввалги таҳрирда - сўнгги беш йилда ҳажга бормаган бўлиши лозим эди). Шунингдек, умрага бормоқчи бўлганлар охирги икки йилда ушбу ибодатни адо этмаган ёки сўнгги беш йилда ҳаж сафарига чиқмаган бўлишлари талаб этилади, дея хабар қилди Norma.uz.

«Бундай қарорнинг қабул қилинишидан асосий мақсад - аввал ҳаж ибодатини адо эта олмаган фуқароларга [зиёратга бориш] имконият беришдан иборат», — дея ўзгаришларга изоҳ берди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси «Газета.uz» учун.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари қошидаги зиёратни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича масъул жамоалар вазифалари кенгайтирилди. Эндиликда улар тадбир бошланишидан энг камида беш ой олдиндан ҳажга боришга номзодларни саралашни бошлаб, зиёратчиларнинг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлашлари, шунингдек «ижтимоий муҳитни соғломлаштириш бўйича ишларда намуна бўлган» имом хатибларни имтиёзли асосда ҳажга боришлари учун тавсия беришлари жорий этилди.

Ҳажга бормоқчи бўлган номзодлар учун қуйидаги қўшимча талаблар белгиланди:

ҳажга бориш учун моддий ва жисмоний имкониятларга эга бўлиши;

ҳаж ибодатини тўғри ва тўлиқ адо этиш учун етарли даражадаги диний билимларни эгаллаган бўлиши;
соғлом оилавий муносабатлар, болалар тарбияси, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда намуна бўлиши;
маҳаллада «йўлдан адашганларни соғлом ҳаётга қайтариш», уларнинг ижтимоий мослашувида кўмаклашиш ва хайрия тадбирларини ўтказишда фаол қатнашиши.
Саралаб олинган номзодлар рўйхати масжид ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларига осиб қўйилади. 15 кун давомида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.
Категория: Uzb News | Просмотров: 295 | Добавил: Admin | Теги: қилишга, киритилди, чеклов, ҳаж, қайта | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *: