Регистрация
Меню сайта
Новости сайта
Статистика
0

АҚШ транспорт вазирлиги Galaxy Note 7 смартфонига доир навбатдаги тақиқни жорий қилди

Автор: Activeкатегория: Texnoдата: 18-Октябрь-2016, 14:06

АҚШ транспорт вазирлиги йўловчиларга ҳаво парвозлари вақтида Samsung Galaxy Note 7 смартфонларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда, вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Шу билан бирга, мобил қурилмаларни қўл юки ёки юкхонага топшириладиган юк ичида ҳам самолёт бортига олиб чиқиш мумкин эмас. Агар, авиакомпания вакили  Galaxy Note 7 телефонини аниқласа, мижознинг самолётга чиқишига рухсат бермаслиги керак. Йўловчи қурилмадан халос бўлган тақдирда, уни либоссиз ҳолатда кўздан кечиришади ҳамда юки қайта текширилгач, самолёт бортига ўтказилади. 

Мабодо экипаж аъзолари йўловчилардан биронтасида Galaxy Note 7 аниқлагудек бўлса, қурилмани ўчириб қўйиш илтимос қилинади ёки парвоз давомида олиб қўйилади. Қоидабузарга нисбатан жарима солинади. Смартфонни юкхонага топширувчиларга нисбатан жаримадан ташқари жиноий жавобгарлик ҳам хавф солиши мумкин. 

Бу тақиқ маҳаллий ва халқаро парвозлар учун бирдек жорий қилинган бўлиб, 15 октябрдан кучга киради. 

Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари савдоси 2016 йил августида бошланган эди. Бир ой ўтгач, компания 2,5 млн смартфонни дунё бўйлаб қайтариб олишини эълон қилди. Бунга батареянинг қувватланиш чоғида қизиб, айрим ҳолларда портлашга олиб келгани сабаб бўлди. 

11 октябрда компания раҳбарияти Galaxy Note 7 телефонлари савдосини тўхтатишга қарор қилди. 
 

Manba: Kun.uz

Теги: АҚШ транспорт вазирлиги Galaxy Note

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Всего комментариев: 0

Добавить комментарий


Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Подписка:1
Код *:

Популярные теги