2017- yildan yapon mikra uylari sotuvga chiqadi

Японияинг Muji бренди 2017 йил охирига қадар майдони атиги 9 квадрат метрни ташкил қилувчи ихчам Muji Hut уйларини сотувга чиқаришни режалаштирмоқда.

Ишлаб чиқарувчининг ғоясига кўра, кичик кабинани турли жойларга ўрнатиш мумкин, зеро у доимий яшаш жойи ва дам олиш уйининг уйғунлашган шаклидир.

"Уни тоғлар, океан қирғоғи ёки боғга жойлаштиринг ва у сизни мутлақо янги ҳаётга чорлаб, атроф-муҳит билан уйғунлашиб кетади". Muji

Микро-уйларни қуришда асосий материал сифатида ҳашаротлар ва ёнғинга қарши қайта ишланган япон ёғочидан фойдаланилган, уйнинг бир томонидаги кичик дераза ва бошқа томонидаги ҳаракатланувчи шиша эшиклар табиий ёритгичлар вазифасини ўтайди
Muji Hut нархи 3 миллион иенни ташкил қилади.

Просмотров: 95 | Добавил: Admin1996 | Теги: kun.uz
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться