Жазо

Сизга бугун айтаман сирим,
Бўғизимга дард тиқилсада.
Юзларимдан кетмайди кирим,
Кунда минг бор тарсак урсада.

Енгил жазо қўлламанг зинхор,
Юрагингиз йўлларин буздим.
Қўлларимга ясаш учун дор,
Ишончингиз ипларин уздим.

Юлдим сўнгра атай юрагим,
Кўп қийналди менинг танамда.
Бошим ерда, бағрим, курагим,
Эгилишим керак бунданда.

Ўз қонимни қуйинг устимдан,
Юзларимдан доғ ҳам ювилсин.
Узрим учун ўлгум бугундан,
Хатто руҳим оғир туюлсин. 

Муаллиф: Мохисадаф Убайдуллаева
www.UZBEKONA.uz - Saytidan olindi!

Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 263 | Добавил: Active | Теги: ЖАЗО
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться