Главная » ЎКСИМА, АЗИЗАМ... - 12 Января 2018 - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI YANGI - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 80
Статистика

Всего на сайте: 22
Гостей: 22
Пользователи: 0

04:59
ЎКСИМА, АЗИЗАМ...
Елкамга бош қўйиб йиғлар аёлим,
Бизда нима гунох тирноққа зормиз.
Ҳеч нарса деёлмай термуламан жим,
Ўксима, биз ҳали ҳаётда бормиз.

Кўрасан ўғлимиз уч тўртта бўлар,
Қизимиз ўхшайди худди ўзинга.
Уйимиз фарзандлар куйига тўлар,
Уялиб қоласан, ҳали сўзинга.

Ҳали бешик қучиб отади тонглар,
Дадаси, ўғлингиз қулоқсиз дейсан.
Суннат тўйи куни уради бонглар,
Бармоғинг унга тиқиб бироз йиғлайсан.

Қизимизга атлас кийдириб бир кун,
Ярашибдими деб сўрайсан мендан.
"Хола хола” ўйнаб кўтарса тугун,
Бахтли она бўлмас ўшанда сендан.

Мактабга кузатиб чарчайсан ҳали,
Улгурмай қоласан ортидан чопиб.
Катта бўлишади вақт ўтган сари,
Ўқишдан қайтишар ҳар хил гап топиб.

Икки олганида бирорта боланг,
Кундалик титганча соласан қовоқ.
Тўзига кийимга тўлади хонанг,
Қийналасан ҳали босолмай оёқ.

Энг қизиғи улар серсавол бўлиб,
Совиб ҳам кетади сузилган ошинг.
Ташвишидан ичинг кетади тўлиб,
Совчиликдан чиқмай қолади бошинг.

Ўғилларимизни уйлаган палла,
Тўрида қайнона бўлиб турасан.
Қизинга келганда вақт етиб ялла,
Тўй куни ўкириб йиғлаб юрасан.

Сиқилма, Худодан сўрайлик тинмай,
Фарзандни вақтида бераркан Худо.
Ибодатингни қил жоним эринмай,
Умидингдан ҳечам бўлмагин жудо.

Фақат бироз бизни синайди синов,
Мен ҳам ҳохлайманку фарзанд кўришни.
Кўз ёшингни кўриб қолмасин биров,
Истайман ўзим ҳам ота бўлишни.
Категория: SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека | Просмотров: 798 | Добавил: Admin | Теги: ЎКСИМА, АЗИЗАМ... | Рейтинг: 0.0/0