Главная » Сенсиз ўтган куз - 12 Марта 2017 - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI YANGI - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Qaysi brouzerdan foydalanmoqdasiz?
Всего ответов: 31
Статистика

Всего на сайте: 9
Гостей: 9
Пользователи: 0

16:26
Сенсиз ўтган куз
Биз учрашган боғга куз келди
Ерда ҳазон ётар тўкилиб
Йўлакчада юриб борараман
Костумимни елкамга илиб.

Яна сенинг ҳаёлинг билан
Қолдим бир нуқтага тикилиб
Шоирлардек ҳаёл сурарман
Костумимни елкамга илиб.

Илк бор сенга узиб берганим
Атиргулнинг ёнига келиб
Узоқ – узоқ суҳбат қурарман
Костумимни елкамга илиб.

Атиргул ҳам сени сўроқлаб
Қўйар юрак бағримни тилиб
Тилимга сўз келмай турарман 
Костумимни елкамга илиб.

"Атиргулим, энди келмас у.
Бугун бир умрга айрилиб
Тўйхонадан ёлғиз қайтарман
Костумимни елкамга илиб...”

Осмонлар ҳам йиғлади охир 
Сендан айрилганимни билиб
Ёмғир тингунича юрарман
Костумимни елкамга илиб.

Биз учрашган боғга куз келди
Ҳазонларин елкамга илиб... 

Муаллиф: Анвар Маҳзун
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 384 | Добавил: Active | Теги: Сенсиз, ўтган, Куз | Рейтинг: 0.0/0