Главная » Орзу - 12 Января 2018 - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI YANGI - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 80
Статистика

Всего на сайте: 22
Гостей: 22
Пользователи: 0

05:00
Орзу
Сен сўзласанг, мен тингласам , тонг отмаса
Оппоқ қордай эриб кетсам қучоғингда.
Нигохларинг муздек бўлиб хеч қотмаса
Кўз ёшимни териб ётсам қучоғингда

Тонг отмаса , ухлаб қолса наҳорлар хам
Майли жоним кечиксин ул баҳорлар хам
Рашк ўтида ёниб кетсин дилдорлар хам
Юрагимни бериб ётсам қучоғингда

Иссиқ тафтинг иситса бас юрагимни
Умр бўйи сезиб ўтсанг керагимни
Қани эди Худо билса тилагимни
Кўкрагимни кериб ётсам қучоғингда

Сен сўзласанг мен тингласам гапирмай жим
Ишқдан ёниб кетаверса бағир ичим
Айтчи сени мендек бунча севади ким
Юракдайин уриб ётсам қучоғингда

Нафасингдан нафас олсам сўнг яшасам
Юрагингга қулоқ солсам сўнг яшасам
Телба бўлиб тилдан қолсам сўнг яшасам
Жамолингни кўриб ётсам қучоғингда

Сезмай қолсам умр шундай ўтиб кетса
Ёшлик доди фалакларни тутиб кетса
Тақдир мени ўлишимни битиб кетса
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 912 | Добавил: Admin | Теги: Орзу | Рейтинг: 0.0/0