Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Uzbekona.uz portali yanada ommalashishi uchun qanday yo'l tutgan ma'qul?
Всего ответов: 34
Статистика

Всего на сайте: 26
Гостей: 26
Пользователи: 0

16:28
Қор хиёнаткор...
Қор..юракка қўнар охиста.
Ва музлайди шу захот қоним.
Таним ногох,бўлар шиккаста.
Тўхтагандек туйилар жоним.

Ўртайверар эзгин хотира.
Қиш кечаси ўтар оғриқли.
Хислар эди у кун бокира.
Ўзга дилга энди тортиқли...

Табиат хам ожиздир бугун.
Совуқ қордан бўлолмас халос.
Яшнолмайди бу кеча гулгун,
Қор заминга қўйганчун ихлос.

Ўх,дардимиз бир экан шу топ.
Борлиқ бугун оқарган чехранг.
Кўзларимдан оқади симоб,
Азобли кун ўтади дилтанг.

Қор ёғишдан не мани энди.
Поклигинга ишонмай қўйдим.
Музликларинг ахийри енгди.
Қахринг совуқ жуда хам тўйдим.

Осмон бунча элагинг тешик...?
Элаяпсан ёлғон хисларни.
Сен деб инсон юраги кемтик.
Тополмаймиз тонгда изларни.

Эриб кетар қор парчалари..
Сингиб замин бағрига бешак.
Ёпилганча дил дарчалари..
Махзун боқиб қолар келинчак...

Қор хиёнаткор...

Муаллиф: Зилолабону Холиқова (ЗАМОНБЕГИМ)
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 408 | Добавил: Active | Теги: хиёнаткор..., Қор | Рейтинг: 0.0/0