Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Uzbekona.uz portali yanada ommalashishi uchun qanday yo'l tutgan ma'qul?
Всего ответов: 34
Статистика

Всего на сайте: 26
Гостей: 26
Пользователи: 0

16:28
ОПАМНИНГ ЭРТАГИ
Баъзан дилга сиғмайди ташвиш,
Юрагимни торлигидан оғриндим.
Ҳидинг таниш, ифоринг таниш,
Опа, сени қаттиқ соғиндим.

Ўтаяпти ойлармас, йиллар,
Ўтаяпти умрим – ҳисобли.
Йироқлашиб яқин манзиллар,
Боролмасам, опа, ҳисобми?

Қўрқитардинг тунда ой билан,
Бола эдим, сени қучардим.
Оёқларим тушов билмасди,
Эртак – оламингда учардим.

Тўйингда кўп йиғлаганим рост,
Қўрқитишинг қўмсаганим чин.
Ўшанда ҳам сиғмай борлиққа,
Совуқ кунда сувсаганим чин…

Эртакдаги гўзалларингни,
Сўрамовдим «олиб бергин» деб.
Ҳаётдаги паричеҳралар,
Юрагингни еб қўяркан, еб!

Мен ёнингга қайтолмаяпман,
Кел, ғовларни йиқитгин опа.
Севгилимга айтолмаяпман,
Келиб уни «қўрқитгин» опа!..

Муаллиф: Исомиддин ПЎЛАТОВ
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 392 | Добавил: Active | Теги: ОПАМНИНГ, ЭРТАГИ | Рейтинг: 0.0/0