Оғриқли нуқта

Елкамга қўл уриб, айтилар  
"Шифокор ўғлимдан..!” деган сўз. 
Кетади ҳаёллар чалкашиб, 
Бу сўз – ич-етимни еган сўз. 
 
Мен ёрга бўшатсам кўксимни, 
Бошқага очилса қучоғи, 
Бу ёқда биқинга ботади 
Дўстимнинг кўринмас пичоғи. 
 
Куюниб бақирсам, арзимга  
Акс-садо бермайди қоялар. 
Қишлоқда Қуёшнинг ўғлиман, 
Шаҳарда ўқитар соялар. 
 
Юрсам, қурт-қумурсқа гумоним, 
Бир қараб қўяман изимга. 
Одимлаб боради ошналар 
Оёғин босганча юзимга. 
 
Дилимнинг бир чети дард бўлса, 
Яна бир томони чалажон. 
Ўзимнинг дардимга даво йўқ, 
Мен кимни даволай, xолажон. 
 
Мен кимни даволай, xолажон.
www.UZBEKONA.uz - Saytidan olindi!

Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 16 | Добавил: Admin | Теги: нуқта, Оғриқли
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться