Нигорим..

Нигорим..! 
Б.Турсунов 

Сенга қараб бўлмас қуёш кабисан, 
Ихтиёр измингда, пойгакда орим. 
Ҳозирча сен ишқдан бир оз нарисан 
Севгин тушунасан мени нигорим. 

Сени кўрганимда юрак ҳапқирар, 
Ўтмас пичоқ билан ўзини тилар, 
Дилим сонияда исминг чақирар, 
Севгин тушунасан мени нигорим. 

Сабо номинг айтиб сочимни силар, 
Мисоли буйнимда майин кокиллар. 
Борлиқ дуо қилиб бахтимиз тилар 
Севгин тушунасан мени нигорим. 

Тунлари юлдузлар чин суҳбатдошим, 
Сени эслаш менга тотинган ошим, 
Тугаб бораяпти сабрим-бардошим 
Севгин тушунасан мени нигорим. 

Азобда қийналиб ўтар ҳар оним, 
Раҳминг бунча қаттиқ эй гўзал ҳоним 
Ҳижронда ўлмаган мени бу жоним, 
Севгин тушунасан мени нигорим. 

Ойда кўринади жамолинг расми, 
Сени севиш бўлди юрагим касби, 
Сен учун дунёга келганман асли 
Севгин тушунасан мени нигорим.
www.UZBEKONA.uz - Saytidan olindi!

Категория: SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека | Просмотров: 25 | Добавил: Admin | Теги: Нигорим..
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться