Главная » МИНГ МОНТИ СОТИБ БИР МАНТИ ЕДИМ - 8 Марта 2017 - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI YANGI - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 73
Статистика

Всего на сайте: 9
Гостей: 9
Пользователи: 0

02:20
МИНГ МОНТИ СОТИБ БИР МАНТИ ЕДИМ
Хотин қиладур кунда можаро,
Бошимда сават монти-тоғоро.
Овқатим умоч-кўмоч, зоғоро,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Хотинга зарур атлас ипаклик,
Думба-жигару, кабобу-каклик.
Юз нозу-неъмат топурман шашлик,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Хотин сузук кўз пардозу-андоз,
Олтин исирға, узугу зардол.
Билмаски топмас мендек чавандоз,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Пайшанба менда асло тиним йўқ,
Хотиним қурғур хаддан зиёд шўх.
Икки илликда грам ёғим (жирим) йўқ,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Пайшанба турсин, ё мен турайин,
Чоршанба куни ё мен ўлайин.
Араз кунингдан мен ўргилайин,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Хотин сўзимни олмайди ҳаргиз,
Шаҳарни ташлаб кетайми ё тез.
Узибла ташлаб бўлайми ё хез,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Хотинга инсоф берди чоғу,
Ўрунга очиб қовоқ-совоғин.
Шакару болдир, ширин қучоғу,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Хотин эркалаб очди қучоғин,
Атлас лозиму, тандир ўчоғин.
Тургин бўтам деб турган "қочоғин”,
Минг монти сотиб бир манти едим.

Дўстлар билингиз манти шириндир,
Бодринг диринг, диринг билингдир.
Олтин қафасга булбул киринг деб,
Минг монти сотиб бир манти едим.

"Қамар” аламдан қирди қўйингга,
Олахуржунни тугуб шайингга.
Ўн ик боласин илиб, қоринга,
Минг монти сотиб бир манти едим.
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 357 | Добавил: Active | Теги: МИНГ МОНТИ СОТИБ БИР МАНТИ ЕДИМ | Рейтинг: 0.0/0