КЎНГЛИМИЗНИ БЕРДИК

Баҳор лолаларни босиб бағрига,
Борлиқни тўлдирди ёшлик атрига.
Қолдик муҳаббатнинг энди қаҳрига -
Солмай нигоҳимиз муштоқ имларга,
Кўнглимизни бердик аллакимларга.

Берсак оларди-ку қайсидир жонон,
Ким биздай йигитдан воз кечар қачон?
Мана, ялпизнинг ҳам чеҳраси шодон
Бош қўйиб ариқдан тошган чимларга...
Кўнглимизни бердик аллакимларга.

Бизга ҳам борлиғин ҳадя этарди -
Шу ялпиз биз учун шеърлар битарди,
Ширин бўйларини потраб тутарди.
Биз эса талпиниб қалби жимларга,
Кўнглимизни бердик аллакимларга.

Ёниб кетмайди-я тағин бу олам,
Бизнинг тунларга ҳам тутажакдир шам.
Бизни шод этгали келганда кўклам,
Атиргулни боғлаб қўйиб симларга,
Кўнглимизни бердик аллакимларга.

Ҳали ҳам билмаймиз, у гулми, тикан!?
Дилини очсайкан дилдора деган!
Билдик, муҳаббатга чора йўқ экан...
Кечиб барисидан, шу гули тарга...
Кўнглимизни бердик аллакимларга!

Муаллиф: Ўткир Хидиров
www.UZBEKONA.uz - Saytidan olindi!

Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 265 | Добавил: Active | Теги: КЎНГЛИМИЗНИ, БЕРДИК
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться