Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Qaysi brouzerdan foydalanmoqdasiz?
Всего ответов: 43
Статистика

Всего на сайте: 36
Гостей: 36
Пользователи: 0

16:27
КЎНГЛИМ ҚОЛДИ
Қаро тунда кўкка қараб кўзим толди,
Фитнакор ой гардун аро нифоқ солди,
Икки дунё орасида фарқ йўқолди,
Кўнглим қолди, сиздан ёмон кўнглим қолди.

Сириб кийган кўйлагингиз ситилмасин,
Ситилса ҳам чок-чокидан йиртилмасин,
Чок-чок бўлган юрак қанча титилмасин,
Кўнглим қолди, сиздан ёмон кўнглим қолди.

Ойдан юлиб олгандайсиз маржонини,
Улоқтириб сўнг денгизга Чўлпонини,
На руҳини тинч қўясиз, на жонини,
Кўнглим қолди, сиздан ёмон кўнглим қолди.

Учмиш кимлар томон ишқий хатларингиз,
Ваъда этмиш кимга лаззат лабларингиз,
Неча қўлдан қўлга ўтди каптарингиз,
Кўнглим қолди, сиздан ёмон кўнглим қолди.

Бизга энди бегонадир ишқ нафаси,
Олислардан келаётир қайғу саси,
Қолдимикан туйғуларнинг муқаддаси,
Кўнглим қолди, сиздан ёмон кўнглим қолди.

Бир адолат бордек ушбу нифоқларда,
Йўқса, адо бўлар эдим фироқларда,
Ишқ қолмади сиз билган у ётоқларда...
Кўнглим қолди, сиздан ёмон кўнглим қолди.

Муаллиф: ЎТКИР ХИДИРОВ
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 368 | Добавил: Active | Теги: қолди, КЎНГЛИМ | Рейтинг: 0.0/0