Главная » Интернет миш-мишлари - 8 Марта 2017 - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI YANGI - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Qaysi brouzerdan foydalanmoqdasiz?
Всего ответов: 31
Статистика

Всего на сайте: 5
Гостей: 5
Пользователи: 0

02:18
Интернет миш-мишлари
Бу интернет дегани,
Фисқ-у фасод олами.
Бир қарасанг баъзида,
Инсон эмас одами.

Изғийверар миш-мишлар,
Бир-бирин кўролмайди.
Ақли калта ношудлар,
Ғийбатсиз яшолмайди.

Улар шунчалар юзсиз,
Гапларингиз қилмас кор.
Якуни ниҳоясиз,
Эътибор берманг зинҳор.

Дунё яралибди-ки,
Шу нарса бордир азал-
Йиқитмоқ уринарлар,
Кўтарилсанг агар сал.

Билиб қўйинг бўлмайди,
Иғвогарларнинг соғи.
Ғийбатчининг оғзидан,
Тоза итнинг ялоғи!

Эҳ, бундайин кимсалар,
Залолатга ботганлар.
Ўзининг номус-орин,
Йиғиштириб отганлар.

Иғво, фитна, ғийбатдан,
Бўлмангиз ҳеч паришон.
Аҳир ундай "бурга"лар,
Сўрар инсондаги қон.

Ғийбатчининг касрига,
Бордир тош-у тарози.
Миш-мишнинг ҳаммасига,
Вақтдир энг олий қози!
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 372 | Добавил: Active | Теги: Интернет миш-мишлари | Рейтинг: 0.0/0