Главная » Энсамнинг эстрадалари - 12 Марта 2017 - SMS SHERLAR SEVGI SHERLARI YANGI - Скачать музыку mp3 бесплатно и без регистрации
Регистрация
Меню сайта
Наш опрос
Qaysi brouzerdan foydalanmoqdasiz?
Всего ответов: 31
Статистика

Всего на сайте: 21
Гостей: 21
Пользователи: 0

16:08
Энсамнинг эстрадалари
Нималарда кўринар асли,
Мухлис билан тингловчи фарқи?
Ким чин мухлис, кимлар тингловчи,
Қай бирининг юқори нархи?..
 
 
...Дарҳақиқат, завқ берар қўшиқ,
Шўх мусиқа бўлса кифоя.
Мен Райҳонга мухлисмасману,
“Сўнаман”ни тингладим, боя.
 
Шаҳзодани тинглаб “Тўкилиб,”
Канизада завқ “Ҳис эт”аман.
“Кўз кўз(им)га боқса” Амира,
Мексикага учиб кетаман.
 
“Дайди” бўлгум Мунис куйласа,
“Нилу” берар “Тантана” дилга,
Манзурани “Жуда соғиндим”.
“Лав ми” Лола мен билан бирга.
 
 
“Севади ёрим мани” деса,
Жўшқин хислар дилда Зиёда.
“Пари”даги учта қиз билан,
Римга кегум, ҳатто пиёда.
 
“Бегим” деган Дилсўзла бирга
Руҳим осмон тоқида елар.
“Шакарчойим” бўлса Тамилла,
Битта ҳўплаб ютворгим келар.
 
Эски қизим учратиб қолсам,
Учинчимиз “Уммон” бўлади.
“Сокин тун”да яна хотира –
Севги устимиздан кулади.
 
Аслбекнинг “Маниша”сила,
Манго есак, “Дард бер”инг дейди.
Жасур Умир “Ҳанифа”сила,
Саббуфернинг “басс”и зўр ейди...
 
 
Шоҳруххоннинг хиргойилилари
“Менинг қўшиғим”га айланган.
“Божалар”у “Беном” куйлари
Орқа миям аро жойланган.
 
Ҳа, тинглайман, улар барчасин,
Нафсга ором хиссини экиб,
Гўё ўйлаб қандай ташлашни
Сигаретни , сигарет чекиб...
 
..Бир кун бу дард барҳам топади,
Даво топар ўпка яраси...
...Мен шайдоман Юлдуз овози,
Ишқибози Шернинг нараси...
 
Буларда ўй, фикр бор, дард бор,
Тингланг! Мана, ҳақиқий асар,
Етилмаган мураббо ялаб
ўйлайсизки: «Шу экан асал»!..
 
Тинглов бошқа, мухлислик ўзга,
Дидингиздан санъат яратинг!
Ҳар сариқни олтин деб кўзга
Суртавермай, кўзингиз артинг...
 
… Балки мухлис бўларман Сиздек,
Агар шундай даврлар келса –
Дунё олимлари йиғилиб,
Кони фойда – никотин деса...
Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 349 | Добавил: Active | Теги: эстрадалари, Энсамнинг | Рейтинг: 0.0/0