Қарор қилдим...

Қарор қаьтий ...
Мен кетаман!
Етар ! Тўлди , сабр косам!
Сизга малол , сизга ёмон
Ёнингизда энди қолсам

Куйди жоним , куйди юрак
Сабабсиз шу рашқингиздан
Бахт топмадим дарддан бўлак
Маьносиз бу ишқингиздан

Хатлаб бўлдим остонадан
Қайтмоғимга йўқдир чора
Меҳр топдим бегонадан
Бўлманг энди сиз овора

Йўлим тўсманг манзил узоқ
Ой ботмасдан етиш керак
Тергаманг сиз қилманг сўроқ
Жавобим шу , кетиш керак

Қарор қаьтий ...
Кетмоғим шарт
Эзилмасдан ашкингиздан
Яна юрак топмасин дард
Рашққа ботган ишқингиздан

Қорор қаьтий...
www.UZBEKONA.uz - Saytidan olindi!

Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 20 | Добавил: Admin | Теги: қилдим..., Қарор
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться