Англасам

Аста қулоғимга лабингни қўйиб
"Сен менга кераксан" -десанг пичирлаб
Хижронлар рашклардан кетарди куйиб
Юракнинг томири кетар қичирлаб.

Нигохинг тикилса нигохларимга
Қароғинг ичида сузиб турсам бас
Гунохлар қўшилсин гунохларимга
Кўзларинг ичида ўзим кўрсам бас

Аста шивирласанг қулоғим ёнса
Лабларинг қимири қитиқлаган он
Алдаган бўлсанг хам дилим ишонса
Тошиб кетаверса томирдаги қон

Хаётни англасам нелигин билсам
Ёмғир ёмғирлигин қорнинг қорлигин
Камалак думига ишқимни илсам
Ва яшаб билсам бас ёрим борлигин

Аста қулоғимга пичир пичирлаб
Сўзламоқ бахона қўйсанг эди лаб....
www.UZBEKONA.uz - Saytidan olindi!

Категория: SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР | Просмотров: 29 | Добавил: Admin | Теги: Англасам
«Uzbekona.Uz» telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Поделиться

Загрузка...
Загрузка...